"Интер" Хандановичга шарт қўймоқда
"Интер" дарвозабони Самир Ханданович яна бир мавсум “нерадзуррилар” сафида қолиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Милан клуби раҳбарияти 37 ёшли словакиялик посбон билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Бироқ Ханданович бунинг учун маошининг сезиларли камайишига рози бўлиши керак. Самир айни дамда “Интер”да йилига 3,5 млн евро маош олади. Янги келишувга кўра, унинг йиллик маоши 1,5-2 миллион евро бўлиши мумкин.
Бундан ташқари, Ханданович яқин орада “Интер”га келиши кутилаётган дарвозабон Андре Онанага ўриндош сифатида фаолият бориши керак.
Ханданович ва “Интер” ўртасидаги амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар