"Интер" "Хетафе"ни ишончли тарзда мағлуб этди
УЕФА Европа Лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Интер" ва "Хетафе" ўртасидаги баҳс ўз якунига етди. Унда "неррадзурилар" 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Голларга Ромелу Лукаку ва Кристиан Эриксен муаллифлик қилди.
Эътиборлиси, ҳисоб 1:0 бўлиб турганида испанияликлар пенальти тепиш имконига эга бўлдилар. 11 метрлик нуқтага яқинлашган Хорхе Молина ноаниқ зарба берди.
Энди "Интер" "Байер" ва "Рейнжерс" баҳси ғолибига қарши чорак финалда кураш олиб боради.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
"Интер" сўнгги дақиқаларни ҳимояда ўтказмоқда.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Дамиан Суаресга сариқ карточка кўрсатилди.
- 89'
Санчес қулай имкониятга чиқиб борди ва дарвозабоннинг устидан тўпни ташлаб қўйишни мақсад қилди. Бироқ зарба хато кетди.
- 88'
Оливейра ўрнига Портильо, Арамбарри ўрнига Дуро майдонга тушди.
- 87'
"Интер" ҳотиржамлик билан тўпни назорат қилмоқда.
- 84'
Дамброзио ўрнида Бираги ҳаракат қилади.
- 83'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Эриксен майдонга тушиши билан гол урмоқда. Ўзи бошлаган ҳужумни ўз якунига етказди.
- 81'
Брозович ўрнига Эриксен майдонга тушяпти.
- 80'
Янгнинг айёрона узатмасини Давид Сориа ушлуб олди. Акс ҳолда...
- 79'
Барелла рақиб ҳимоячиларининг қўпол хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олиб, уни Лукакуга етказиб берди. Бельгиялик форвард бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.
- 76'
Молина пенальтидан унумли фойдалана олмади. Тўп ноаниқ кетди. Ханданович йўналишни ҳам топган эди.
- 74'
Энтони Тейлорнинг ўзи ВАРни кўргач пенальти борлигини аниқлади. Тўп қўл билан ўйналган.
- 73'
"Интер" дарвозасига пенальти белгилаш масаласи ВАРда кўриб чиқилмоқда.
- 70'
Лаутаро ўрнига Санчес майдонга тушди.
- 68'
Хорхе Молина Мата ўрнига майдонга тушди. Йасон эса Ньомни алмаштирди.
- 66'
Қанотдан узатилган тўпга Мата берган зарба ҳам, Хандановичнинг сейви ҳам чиройли чиқди.
- 65'
Анхель тепган тўпга аниқлик етишмади. Футболчи шериги узатган тўпга тайёргарликсиз зарба берди.
- 64'
Барелла узатган тўп нимани кўзлаганини футболчининг ўзидан бошқа ҳе ким билмаса керак.
- 61'
Ҳаводан етказиб берилган тўп ҳеч кимга насиб этмади.
- 60'
Кукурелья ўз жарима майдони ёнгинасида Лукакуга нисбатан қоидани бузди. Хавфли стандард.
- 56'
Максимович ўрнига Анхель майдонга тушди.
- 55'
Ҳаммаси жойида Лукаку ўйинни давом эттиради.
- 54'
Лукаку майдонга ноқулай йиқилди. Унга шифокорлар ёрдами керак.
- 51'
"Хетафе" бошқача йўллар билан "Интер" дарвозасига хавф солиб кўриши керак. Уларнинг узун паслари Годиндек улкан тажрибага эга ҳимоячилар учун муаммо туғдирмаяпти.
- 49'
"Интер"нинг кетма-кет икки бурчак зарбаси бесамар якунланди.
- 48'
Барелла узоқ масофадан зарбе бериб кўрди. У тепган тўп ҳимоячилардан бирига тегиб майдонни тарк этди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
"Интер" ўйинни ўз жарима майдони олдидан узоқлаштира олди.
- 40'
"Хетафе"нинг навбатдаги бурчак зарбаси бесамар кетди. Узатилган тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.
- 37'
"Хетафе" ҳимоячилари ўз яриммайдонларида кўп хатога йўл қўймоқдалар. Жамоа ҳужумлари ҳам ўхшамай қолди.
- 33'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукаку ажойиб тарзда ҳисобни очди. Ўз ярим майдонидан узатилган тўпни бельгиялик зарб билан дарвозанинг ўнг бурчагига жойлаб қўйди.
- 32'
Устунлик тўлиқлигича "Интер"га ўтиб кетди.
- 28'
Брозович 35 метрлар масофадан жарима зарбасини ичкарига етказиб берди. Дамброзио унга оёғини қўйишга эришди. Сориа бунга тайёр турган экан.
- 27'
Гальярдини узатган тўпни Лаутаро узоқдан рақиб дарвозасига йўллади. Сориа тўпни қийинчилик билан қайтарди.
- 25'
"Хетафе" футболчилари ўз яриммайдонларида тўпни олдириб қўйишди. Лаутаро тўп билан бўш ҳудудга чиқиб бориб, зарба берди. Дарвозабондан ажойиб сейв.
- 23'
Кукурелья дриблинглари билан ажралиб турибди.
- 20'
Арамбаррининг узатган тўпини Ханданович эгаллаб олди.
- 18'
Чап қанотда Кукурелья фаоллик билан тўпни жарима майдонига узатди. Мата эса яхши вазиятдан фойдалана олмади. Хавфли вазиятлар бўйича: 0:6, "Хетафе" фойдасига.
- 15'
Ньом ўзини босиб олмаса бўлмайди. Қўполликлар кўпайиб кетяпти.
- 12'
Ньом Гальярдинига нисбатан жуда қўпол ўйнади. Энтони Тейлор бу гал аяди.
- 10'
"Хетафе"нинг кетма-кет икки бурчак зарбаси хавфли кўриниш олди. Бироқ миланликлар бахтига якуний зарба бера оладиган футболчи топилмади.
- 8'
"Хетафе"нинг ўнг қаноти жуда фаол.
- 5'
"Интер" ҳимояланишга мажбур. "Хетафе" кучли босим ўтказмоқда.
- 2'
Максимович ўнг қанотдан узатилган тўпни дарвозага боши билан йўллади. Ханданович ўз ўрнида ажойиб ҳаракат қилиб, жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.
- 1'
Дастлабки дақиқадаёқ "Хетафе" ҳужумга ўтди. Матанинг оёғи шериклари узатган тўпга етмади.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
УЕФА турнирлари аввал хабар қилинганидек, бир дақиқалик сукут билан бошланмоқда.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишди.
Фикрлар