"Интер" яна ҳужумчи сотиб олмоқчи

  • 21 Sep 11:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Оливье Жиру қишки трансферлар даврида бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкин.

Tecno

Calciomercato нашрининг маълум қилишича 32 ёшли французнинг хизматларига “Интер” жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Таъкидлаш керакки, “нерадзуррилар” мавсумлар оралиғида Ромелу Лукаку ва Алексис Санчес каби ҳужумчиларни сотиб олишди. Аммо, жамоа бош мурабийи Антонио Конте қишки трансферлар даврида ҳам ҳужумчи сотиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Жиру “Челси”га 2018 йилнинг январида “Арсенал”дан кўчиб ўтган эди. Унинг “аристократлар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Comments

You must be logged in to commet!