"Интер" "Ювентус" билан футболчи алмаштиришни хоҳламади

Туриннинг "Ювентус" клуби "Интер" форварди Мауро Икардини қўлга киритишга уруниб кўрди.

Италия нашрлари тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 26 ёшли аргентиналик футболчи эвазига “нерадзуррилар”га ўзининг бразилиялик футболчиси Дуглас Костани алмаштиришни таклиф қилган. Бироқ, ушбу таклиф миланликларга маъқул келмаган. Улар Икардини 80 млн евродан камига қўйиб юборишмоқчи эмас.

Маълумот учун, Икарди жорий мавсум 34та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 5та ассистга муаллифлик қилди. 25та учрашувда иштирок этган Коста эса ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!