“Интер” – “Ливерпуль” ва “Зальцбург” – “Бавария” учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар эълон қилинди

Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган “Интер” – “Ливерпуль” ва “Зальцбург” – “Бавария” жуфтликларининг илк баҳсида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди.

УЕФА матбуот хизматининг хабар беришича, Миланда бўлиб ўтадиган ўйинни Шимон Маркиняк бошчилигидаги польшалик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга қанотларда Павел Соколниcки ва Томаш Лицкевич ёрдам беради.

Зальцбургдаги дуэлда Майкл Оливер бошчилигидаги англиялик ҳакамлар ишлайди. Унга қанотларда Симон Беннетт ва Стюарт Барт ёрдам беради.

Ҳар икки ўйин 16 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан соат 01:00да янграйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!