Ads

Европа Чемпионлар Лигасининг 2-турида "Барселона" "Интер"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашувнинг 84-дақиқасида Лионель Мессининг узатмасидан сўнг, Луис Суарес рақиб дарвозасини ишғол қилди. Ушбу узатма аргентиналик футболчининг 2019/20 йилги мавсумдаги илк ассистентлиги бўлди.

Шу қаторда, "Барселона"нинг Италия клубларига қарши 18 та баҳсида Месси иштирок этиб, 16 (12 та гол ва 4 та узатма) та голда қатнашган. Шу ўринда, Месси "Интер"га қарши 4 та беллашув ўтказиб, бирорта ҳам гол ура олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sherbek Osginov
03/10/2019 09:19
Barsa endi o'ynashni boshladi

Минбар

Барча блоглар