"Интер"га Инсинье керак
"Интер" раҳбарияти шу ёзги трансферлар даврида "Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсинье билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, "неррадзурилар" директори Беппе Маротта Инсинье учун неаполликларга 15 миллион евро ва чилилик ҳужумчи Алексис Санчесни қўшиб беришга тайёр.
Ўз навбатида, "Наполи" раҳбарияти Санчеснинг хизматига қизиқиш билдирмаяпти ва Инсиньени 30 млн еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсум италиялик футболчи А Серияда 35 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 19 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, "Интер"нинг асосий ҳужумчиси Ромелу Лукаку "Челси" билан шартнома имзолади.
Фикрлар