4 декабрь куни Италия чемпионати 16-турида "Рома" - "Интер" баҳси бўлиб ўтди. Учрашувни Элдор Шомуродов асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди.

Турнинг марказий ўйинида миланликлар 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Голларга Хакан Чалханоглу (15), Эдин Жеко (24) ва Дензел Дюмфрис (39) муаллифлик қилди.

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com нашри футболчиларга балл қўйиб чиқди. Ҳамюртимиз 5.8 баллга лойиқ кўрилди. Римликлар сафида энг юқори баллни Николо Дзаньоло қўлга киритди - 6.8.

Қуйида whoscored.com нашри томонидан қўйилган баллар билан танишинг:

photo_2021-12-05_18-30-12

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×