"Интер"га қарши ўйинда Шомуродовни асосий таркибда кўришимиз мумкинми? (Фото)
Бугун А Серияда 34-тур баҳслари старт олади. Кун доирасидан 4 ўйин ўрин олган. Улар орасида "Рома" иштирокидаги беллашув ҳам бор.
Жозе Моуриньо шогирдлари Миланга сафар қилади. Римликлар "Интер"га қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.
Италиянинг машҳур нашрларидан бири "La gazzetta dello sport" жамоаларнинг тахминий таркибларини тузиб чиқди. Унга кўра Моуриньо бугун ҳужум чизиғида доимгидек Тэмми Абрахамни майдонга туширади. Абрахамнинг ортида Мхитарян ва Пеллегрини ҳаракат қилади.
Қуйида томонларнинг тахминий таркиблари билан танишинг:
Фикрлар