Иньяки Уильямс "Барселона" дарвозасига энг кўп гол урган футболчига айланди

“Атлетик” форварди Иньяки Уильямс кеча “Барселона”га (3:2) қарши ўтказилган Испания Суперкубоги финалида ғалаба голи муаллифи бўлди.

Эътиборлиси, 26 ёшли испаниялик футболчи “Барса” дарвозасига энг кўп гол урган футболчига айланди. Шу кунгача у каталонияликлар дарвозасини нақд 5 марта ишғол этган. Уильямс ушбу голларнинг 4 тасини «Бетис», «Атлетико», «Реал Сосьедад» ва «Вильярреал» сафида киритган.

Иньяки Уильямс жорий мавсум Ла Лигада 18 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!