Иқболжон Холдоров 3 апрель куни Африка вакилига қарши рингга кўтарилади
Айни кунларда бокс ихлосмандларини 3 апрель куни рингга кўтарилувчи ҳамюртларимизнинг рақиблари қизиқтираётганлиги сир эмас. Албатта, бир қатор иштирокчилар кимга қарши рингга кўтарилиши маълум бўлиб улгурган.
Бироқ, Иқболжон Холдоровнинг рақиби маълум эмасди. Тўғрироғи у украиналик Владимир Гордиенкога қарши рингга кўтарилиши керак эди. Бироқ, сайтимизга маълум бўлишича барча жуфтликлар аниқланган ва унга кўра, Иқболжон Холдоров танзаниялик Кулва Буширига қарши дебют жангини ўтказадиган бўлди.
Бушири фаолияти мобайнида 19 та жанг ўтказган ва уларнинг 13 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, бешта мағлубият ва бир бора дуранг қайд этган. 5 та жангида рақибларини муддатидан аввал мағлуб этган.
Санжар Турсунов Тошкентда Украина вакилига қарши жанг қилади |
Миразизбек Мирзаҳалиловнинг ҳам дебют жангидаги рақиби маълум |
Баҳодир Жалоловнинг Тошкентда ким билан жанг қилиши маълум бўлди |
Фикрлар