Иқболжон Холдоров Бобоусмон Батуров билан жанжаллашуви акс этган видеога ўз муносабатини билдирди

  • 13 ноябрь, 2020, 22:11
  • 0
  • Бокс

Ижтимоий тармоқларда икки ажойиб боксчимиз Иқболжон Холдоров ва Бобоусмон Батуровнинг машғулот жараёнида ростмана муштлашиб кетган видеоси тарқалганди. Албатта, шлемда бўлганлиги учун таниш бироз қийин бўлса-да, айнан икки боксчи эканлиги ҳақида гап-сўзлар бўлди. Биз ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Иқболжон Холдоров билан боғландик.

“Тўғри, машғулотларда шундай ҳолат юзага келган эди. Озгина тортишиб қолгандик”,-дея ўз муносбатини билдирди Холдоров.

Маълумот учун, Иқболжон Холдоров  64 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионати кумуш медаль соҳиби, 2017 йил Осиё чемпиони ва 2018 йил Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган. Ҳозирда, профессионал боксга ўтиш арафасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!