Иқболжон Холдоров иштирокидаги жанг 1-раунд давом этди

  • 16 апрель, 2023, 10:12
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимини давом эттираётган вакилимиз Иқболжон Холдоров бугун Мексикада навбатдаги жангини ўтказди. 

У мексикалик анчагина тажрибали Элеазар Валенсуелага (25-26-6) қарши рингга кўтарилди. Жанг бор йўғи 1-раунд давом этди ва юртдошимиз рақибини нокаутга учратиб ғалаба қозонди. 

Шу тариқа Холдоров ўзининг профессионал боксдаги 5-ғалабасини қўлга киритди. Шу ўринда ушбу ғалаба билан боксчимизни муборакбод этамиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!