Иқболжон Холдоровга нуфузли промоутерлик компаниясидан таклиф бор... У қандай қарор қабул қилди?

Ўзбек ҳаваскор боксида ёрқин юлдузлардан бирига айланиб улгурган Иқболжон Холдоров тўғрисида турли хил гап-сўзлар бот-бот қулоққа чалиниб турибди. Яъни, у ҳаваскор йўналишда ўз фаолиятини тўхтатиб, бутун диққат-эътиборини профессионал боксга қаратиши ва бу борада нуфузли промоутерлик компанияси билан шартномага эришилгани ҳақида ҳам кўп гапирилмоқда. Биз ушбу маълумотлар қанчалик ҳақиқат эканлигига ойдинлик киритиш баробарида унинг келгуси режаларини билишга ҳаракат қилдик...

- Албатта, келгуси режаларим ҳам юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, ўзбекистонлик бокс мухлисларини хурсанд қилишдан иборат. Баъзи тарқалган гап-сўзларда жон бор... Ҳа, профессионал боксда ўз юришимни бошлашни ният қилдим. Нуфузли промоутерлик компаниялардан таклифлар бор. Жумладан, Россиянинг “Патриот” ва айни вақтда кўплаб ўзбек боксчилари билан шартномага эга бўлган “Мир бокса”ни айтиб ўтишим мумкин. Ҳозирда, коронавирус туфайли карантин жорий қилинганлиги учун бу ишлар ортга сурилди. Насиб қилиб, барчаси ўз ўрнига тушса, Америка Қўшма Штатларига бориб, шартнома борасида гаплашамиз. Бироқ бу ҳаваскордан бутунлай кетдим, дегани эмас. Шартномани ҳар икки йўналишда ҳам жанг олиб бора оладиган тарзда расмийлаштиришга ҳаракат қиламиз.

 Маълумот учун, Иқболжон Холдоров 2017 йилги жаҳон чемпионати вице-чемпиони, 2017 йилги Тошкент мезбонлигидаги Осиё чемпионати чемпиони, 2018 йилги Жакартада ташкил этилган Осиё ўйинлари ғолиб саналади. У мазкур муваффақиятларга 64 кг вазн тоифасида эришган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!