Ираола Баркола ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ливерпул» бош мураббийи Андони Ираола «ПСЖ» вингери Брэдли Баркола бўйича эҳтимолий трансфер ҳақида фикр билдирди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари мерсисайд клуби француз футболчисини сотиб олиш борасида келишувга эришгани ҳақида хабар тарқатган эди.

«Ростдан ҳам бу позицияга футболчи олишни истаяпмиз. Лекин ҳозирча «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилмаётган ўйинчилар ҳақида очиқ гапира олмайман. Таркибни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз, чунки бизда етарли даражада футболчи йўқ. Яхши янгиликлар тез орада бўлади, деб умид қиламан, аммо ҳозирча келишувдан анча узоқдамиз», — деди Ираола матбуот анжуманида.

23 ёшли Баркола ўтган мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 49 та учрашувда майдонга тушди, рақиблар дарвозасини 13 марта ишғол этди ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!