Ирода кўрсатган "аждарлар" финалда титулни ҳимоя қилади - ФОТОГАЛЕРЕЯ
Ўзбекистон Кубоги ярим финалидан ўрин олган дастлабки ўйин ниҳоясига етди. Унда "Насаф" ўз майдонида АГМК устидан ғалаба қозонди, 2:1.
Дастлаб, олмалиқликлар ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназари ҳисобни очди. Биринчи бўлим сўнгида Ғолиб Ғайбуллаев мувозанатни тиклади. Иккинчи таймда Алибек Давронов дарвозани ишғол этиб, жамоасини финалга олиб чиққан гол муаллифига айланди.
Қуйида мазкур беллашувдан қайноқ фотогалереяни томоша қилинг.
Фикрлар