Ироқ терма жамоаси аъзоси МЛС клубига кўчиб ўтди
Ads

Италиянинг “Удинезе” клуби ва Ироқ терма жамоаси ҳимоячиси Али Аднан Канаданинг “Ванкувер Уайткэпс” клубига кўчиб ўтди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 25 ёшли ироқлик футболчи ушбу жамоа сафида ижара асосида мавсум якунигача тўп суради. Таъкидлаш керакки, Аднан шу тариқа МЛСда тўп сурадиган илк ироқлик футболчига айланди.

Маълумот учун, Али Аднан Ироқ терма жамоаси сафида 46та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.