Ироқлик журналист Катанецни танқид қилди ва Ўзбекистон терма жамоасининг турнирдаги имкониятларини баҳолади

Айни дамда, Осиё кубоги ўзининг энг қизғин палласига кирмоқда. Журналистлар учун аталган медиа марказда ҳамкасблармизнинг терма жамоамиз ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик. Ироқнинг "SPORT" нашри журналисти Зайид Ал Сираж бугунги Ўзбекистон футболи ҳақида етарли маълумотга эга эканлиги хайрон қолдирди?

Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз? Мураббий сизлар учун яхши таниш?!

- Албатта, кузатиб бораман. Сречко Катанец бундан аввал бизни терма жамоада фаолият олиб борган. Уни ишқибозлар ва мутахассислар ҳимояга катта урғу бериши ва 5 ҳимоячи билан тўп суришини кўп танқид қилганди. Ҳозир Ироқ терма жамоаси анча ҳужумкор футбол намойиш этмоқда. Ишқибозлар бундан хурсанд.

- Бугунги Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Очиғи, Элдор Шомуродовнинг йўқлиги яққол кўзга ташланди. Термангиз биринчи турда бироз муаммоларга дуч келди. Сизларга турнирда осон бўлмайди. Шунга қарамай, мен Ўзбекистонни энг кучли жамоалардан бири сифатида биламан.

- Ўзбекистон терма жамоасини грандлар қаторида кўрасизми?

- Мен учун қитъамизда 4 та фаворит жамоа бор. Булар - Саудия Арабистони, Австралия, Япония ва Жанубий Корея. Айнан улар грандлар деб таърифлашга лойиқ. Ўзбекистон айнан шу тўртликда бўлишга ҳаракат қилаётган жамоа.

Терма жамоамизни мусобақада ярим финалга қадар етиб боришига ишонасизми?

- Бу жуда қийин масала. Юқорида санаб ўтган терма жамоаларим ярим финал учун асосий даъвогар. Шунга қарамай, ҳаракат қилиб кўриш лозим, менимча. Бу футбол ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Нима деб ўйлайсиз, қайси терма жамоа узоқроққа боради. Ўзбекистон ёки Ироқ?

Умид қиламанки, иккиси ҳам ярим финалга қадар етиб боради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!