
Исак Хаджар: "Бу йил "Ред Булл"га ўтишдан маъно йўқ"
"Рейсинг Буллз" жамоаси аъзоси, франциялик пилот Исак Хаджар "Ред Булл" жамоасига ўтиши ҳақида фикр билдирди.
"Йил бошида мендан "Ред Булл"га сакрашга тайёрмисиз, деб сўрашди ва жавоб ҳамон "йўқ" бўлиб қолмоқда, чунки ҳозир буни қилишдан маъно кўрмаяпман.
2026 йил - бошқа масала, бу жамоа учун принципиал жиҳатдан янги старт десак бўлади. Иккинчи машина ҳақида гап-сўз бўлмайди, чунки у мутлақо янги машина бўлади. Ва сиз машинани тўғри йўналишга буришингиз керак бўлган босқичга тушиб қоласиз. Ўйлайманки, бу ҳақиқатан ҳам қизиқарли", - дея Хаджарнинг сўзларини келтиради Racingnews365.
Фикрлар