Ишонасизми? "Барселона" бу борада Европада тенгсиз!

Испания Ла Лигаси 33-туридан ўрин олган учрашувда "Барселона" "Реал Сосьедад" майдонидан 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан ортга қайтди.

Баҳс тақдирини каталонияликларнинг габонлик ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг бош билан киритган ягона голи ҳал этди. Бу орқали "кўк-анорранглилар" Европа кучли бешлик чемпионатлари орасидаги бош билан энг кўп гол урган жамоага айланди. 

"Барса" футболчилари жорий мавсум Ла Лигада 16 бор шу тарзда рақиблари дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган. Бу кўрсаткич бўйича уларга фақат "Ренн" тенг келмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Хави шогирдлари ички чемпионатда 63 очко тўплаган ҳолда, иккинчи поғонани банд этиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!