“Иштаҳа овқат пайти келади” ёхуд Бензема яна бир соврин ютмоқчи

“Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема келажакдаги режалари ҳақида гапирди.

“Менинг ҳали кўп режаларим бор. Кўпроқ совринлар ютишни, Чемпионлар лигасида яна бир неча марта ғалаба қозонишни ва миллий терма жамоам билан Жаҳон чемпионати бош совринини қўлга киритишни хоҳлайман. Бу мен забт этган энг юқори чўққи бўларди. Тўғри, буни амалга ошириш қийин, аммо қўлимдан келганини қиламан”, - дея Бенземанинг сўзларини келтиради "Mundo Deportivo" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Карим якунига етган мавсум Испания Ла Лигаси ва Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўлди. Ҳозирда у “Олтин тўп” учун асосий даъвогар ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!