Иштаҳанг карнайку, йигит! “Барса” катта трансфердан воз кечди
“Барселона” раҳбарияти анчадан бери клуб нишонида турган Жоау Канселуни трансфер қилиш фикридан қайтди.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар португалиялик ҳимоячининг агенти Жорже Мендеш билан музокара олиб борганидан кейин бу трансферга қўл урмайдиган бўлди. Асосий сабаб сифатида Канселу жуда катта маош талаб қилгани кўрсатилмоқда.
Энди “Барселона” захира вариантлари бўйича иш олиб боради. Бош мураббий Хави Эрнандес ҳимоя чизиғига “Вильярреал” вакили Хуан Фойтни олиб келмоқчи.
Жоау Каселу эса ўзига янги жамоа топиши керак. Чунки “Манчестер Сити”га тегишли футболчи бош мураббий Хосеп Гвардиола билан уришиб қолгани учун “Бавария”га ижарага бериб юборилган. Бундеслига гранди ҳам мавсум якунланиши билан уни Англияга қайтариб юборади.
Фикрлар