Иско эль-класикогача соғайиб кетадими?
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби кўричакка йўлиқиб шифохонага ётқизилган етакчиси Исконинг 28 октябрь куни бўлиб ўтадиган эль-класикогача соғайиб, сафга қайтишига умид қилмоқда.

Football Bleacher Report нашрининг хабар беришича мадридликлар 26 ёшли футболчи жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказганидан сўнг тезда ўз формасини тиклаб олишига ва “Барселона”га қарши принцпиал ўйинда иштирок этишига ишонишмоқда.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.