
Иско: "Ҳар бир жамоа ҳакамнинг қарорлари бўйича шикоят қилади"
Испания Ла Лигасининг 26-тури доирасида "Бетис" ўз уйида "Реал Мадрид"нинг қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида Иско Аларкон топилди. Испаниялик ярим ҳимоячи беллашувдан сўнг ҳакамларнинг қарори бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ҳар бир жамоа ҳакамларнинг қарорлари бўйича норози бўлади. Футболда мени зериктирадиган ягона нарса – ҳакамлар ҳақидаги шов-шув.
Биз, футболчилар ҳам яхшиланишимиз керак ва ҳакамларга ёрдам беришимиз лозим. Провокация қилмаслик, контактни бўрттириб кўрсатмаслик ва урилгандек кўринишга ҳаракат қилмаслигимиз зарур. Шу орқали, ҳаммамиз бир-биримизга кўпроқ ёрдам бера оламиз" - деди "қироллик клуби"нинг собиқ футболчиси.
Маълумот ўрнида, 32 ёшли хавбек жорий мавсум 15 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 6 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Фикрлар