Иско ўз агентидан бошқа жамоаларнинг таклифларини ўрганишни сўради
Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско барибир жамоадан кетиш ниятидан қолмаяпти.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли испаниялик футболчи агентидан ўзига қизиқиш билдираётган "Манчестер Сити" ва "Ювентус" клублари билан боғланишни сўраган. У ёзда мана шу икки клубдан бирига ўтмоқчи.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум “Реал” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг нархи 60 млн еврони ташкил этади.