Иско қишда АПЛ грандларидан бирига кўчиб ўтиши мумкин
"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси Иско фаолиятини "Лестер"да давом эттириши мумкин.
Fichajes нашри тарқатган хабарга қараганда, 29 ёшли испаниялик футболчига "Лестер" харидор бўлмоқда. “Тулкилар” Искони жорий қишки трансферлар даврида ижарага олишни режалаштирмоқда.
Ўз навбатади Иско ҳам “Лестер”нинг таклифига розилик билдириши мумкин. Боиси, у "Реал"да етарли ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.
Исконинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади. У жорий мавсум “Қироллик клуби”да 6 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Фикрлар