Иско
Ads

Испания терма жамоаси футболчиси Иско "Реал" билан амалдаги шартномани узайтиришни истамади. 

Мадрид клуби раҳбарияти бу футболчини ўз таркибида олиб қолмоқчи ва унга янги шартнома таклиф қилди. Бироқ, футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтиб кетмоқчи. 

Амалдаги шартномаси 2018 йилгача жавом этадиган Иско жорий мавсумда тўққиз бор майдонга тушди ва иккита гол урди. Шулардан олтита ўйинни асосий таркибда бошлади. 

SPORTS.uz