Иско тиббий кўрикдан ўта олмади

Германиянинг "Унион" Берлин клуби Иско билан шартнома имзоламаслигини маълум қилди.

Таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, Исконинг немис клубига трансфери эрталабки тиббий кўрикдан сўнг муваффақиятсизликка учради. 

Аввалроқ, 30 ёшли хавбек "Севилья" раҳбарияти билан келиша олмай, андалусияликлар билан шартномасини бекор қилганди. 

Маълумот учун, Искога "Лейпциг" қизиқаётгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!