Ислам Махачев Доғистоннинг нуфузли ордени билан тақдирланди
UFC'нинг енгил вазнида амалдаги чемпион Ислам Махачев (23-1) "Доғистон Республикаси олдида қилган хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. Унга ушбу шарафли мукофотни шахсан республика раҳбари Сергей Меликов тақдим этди.
Сергей Меликов маросим вақтида Ислам Махачев ҳақида жуда илиқ фикрларни билдириб ўтди:
"Ҳеч қанақа сирли ҳодиса мавжуд эмас. Яна ушбу камарни диёримизга қайтара олганимиздан бахтиёрман. Исламни бемалол етишиб келаётган авлод учун намунали инсон дея оламиз. Биламан, залларимиз ёшлар билан тўла. Бу ютуқ уларга бебаҳо мотивация улаша олади. Бу ютуқни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Ҳаёт оддий - мақсад қўйинг ва унга интилинг. Натижа вақт ўтиши билан ўз бўйини кўрсатади!"
Ислам Махачевнинг ўзи хам сўзга чиққан ҳолда қуйидаги фикрларни айтиб ўтди:
"Кўплаб йигитлар бу камарни қўлга киритишга бел боғлашган. Умуман бўшашишга вақт йўқ. Зудлик билан яна залга қайтаман. Формамни бир темпда ушлаб туришим зарур. UFC ташкилоти февраль ойида Австралиянинг Перт шаҳрида рақамли турнир ўтказажаклигини айтди. Шунга тайёрланишим керак. Албатта, тайёргарликнинг биринчи босқичи ўзимизнинг тоғларда бўлиб ўтади. Мураббийимиз ҳар доим таъкидлайди: тайёргарлик асоси ҳар доим тоғда бўлмоғи зарур. Ҳеч кимда йўқ қийинчиликларда тайёрланар экансан, улардан бир бош устун бўлишинг турган гап. Ҳозир ўз қишлоғимга қайтамиз ва режаларни ишлаб чиқамиз. Менимча, кейинги жангим Алекс Волкановскига қарши кечади!"
Фикрлар