Ислом Аҳмедов янги клубидаги дебютини мағлубият билан бошлади, Илдар Маматказин жамоаси эса...

BEPUL PROPAN

Кеча хабар берганимиздек, ўзбекистонлик мутахассис Ислом Аҳмедов Қирғизистоннинг “Азиягол” жамоасига бош мураббий этиб тайинланди.

Унинг бошчилигидаги клуб Қирғизистон премьер-лигасининг илк туридаги дебют ўйинида “Киргизалтин” жамоасини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Шу тариқа, Ислом Аҳмедов янги клубидаги дебютини мағлубият билан бошлади.

Шунингдек, Илдар Маматказинни ўз сафига қўшиб олган “Алай” илк турни сафарда “Нефтчи” (Қўчқор Ота) жамоасига қарши ўтказиб 0:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Илдар Маматказин сардор сифатида жамоасини майдонга бошлаб тушди ва баҳсни юқори даражада ўтказди. Шунингдек, у билан бирга “Андижон”дан “Алай”га ўтган ҳужумчи Нуриддин Нуриддинов учрашувдаги биринчи голни акробатик тарзда киритиб, “Алай”нинг ғалабасига ҳисса қўшди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!