Ислом Маматказин: "Бор эътиборимизни "Қизилқум" билан ўйинга қаратамиз"

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридаги “Навбаҳор” – “Андижон” учрашувидан сўнг ўйинни тўлиқ ўтказган андижонлик иқтидорли ҳимоячи Ислом Маматказин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бу дерби номидаги беллашув эди, яхши ўйин бўлди. Ҳамма охиригача курашди. Фақат стандартдан гол ўтказиб юбордик.

Бизда ҳам голли имкониятлар бўлди, афсуски, вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бу учрашувдан тегишли хулосаларни чиқарамиз.

Олдимизда чемпионат доирасида “Қизилқум”га қарши ўйинимиз бор. Бор эътиборимизни ушбу учрашувга қаратамиз. Ишонаманки, ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қила оламиз”, - дейди Маматкзазин.

"Андижон" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!