Ислом Махачев эски таниши билан тўқнаш келади...Жанг санаси ҳам маълум

UFCнинг енгил вазн тоифасида фаолият олиб борадиган Ислом Махачев ўзининг навбатдаги жангини 14 ноябрь куни ўтказади. 29 ёшли россияликнинг рақиби бразилиялик Рафаэль дос Aньос бўлади.

 Дастлаб, улар ўртасидаги тўқнашув 24 октябрь куни “UFC 254” да бўлиб ўтиши керак эди, аммо бразилияликда коронавирус аниқланганлиги туфайли, жанг бекор қилинганди.

Махачев фаолияти мобайнида 18 ғалаба ва бир мағлубият қайд этган бўлса, Дос Аньосда 28 ғалаба ва 13 мағлубият бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар