Ислом Махачев ва Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси Ўзбекистонга келади
Хабарингиз бор, 5-10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳри ММА бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Ушбу дунё биринчилиги пойтахтимиздаги "Хумо" аренасида бўлиб ўтади. Ушбу жаҳон чемпионатига қизиқиш жуда юқори ва бир қатор мехмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, IMMAF ташкил этилганидан буён, жаҳон чемпионати илк бора Осиё қитъасида яъни Ўзбекистонда ташкил этилмоқда.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича жаҳон чемпионати дорирасида юртимизга UFC чемпиони Ислом Махачев ва Ҳабиб Нурмагомедов командаси ташриф буюради.
Шунингдек, яна бир қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар