Ислом Махачев ва Илия Топурия жанги енгил вазнда ўтказилишини хоҳлардим
UFC шарҳловчиси Жо Роган промоушен юлдузлари – Ислом Махачев ва Илия Топурия ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
“Илия — ҳақиқий йиртқич, у бошқа даражада ва кундан-кун фақат яхшиланиб боряпти. Топурия ва Махачев баҳси тарихдаги энг техникали икки жангчи ўртасидаги супер тўқнашув бўлади. Мен бу жангни енгил вазн тоифасида ўтказилишини жуда истардим”, – деди Роган ўзининг You Tube каналида.
Маълумот учун, 34 ёшли Махачев UFC да 16 та жангдан иборат ғалаба сериясини давом эттирмоқда. "UFC 322" турнирида бўлиб ўтган сўнгги жангида россиялик Австралия вакили Жек Делла Маддаленага қарши кураш олиб бориб, якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.
29 ёшли Илия Топурия тўққиз ғалабали серияда келяпти. У "UFC 317" оқшомида Чарльз Оливейрани техник нокаутга учратганидан буён октагонда кўриниш бермади.
Фикрлар