Ислом Махачев вазн тоифасидаги бир нечтасини жангга чорламоқда

Бразилиялик Рафаэль Дос Aньос Ислом Махачевга қарши жанг қила олмайди, бу ҳақда россиялик жангчи Твиттер саҳифасида хабар берган. Жанг 24 октябрь куни Aбу-Дабидаги "UFC 254" турнири доирасида бўлиб ўтиши керак эди.

Махачев ушбу хабардан сўнг, Майкл Чендлерни жангга чорлаган. Жумладан, у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига “Майкл Чандлер, бу сиз учун имкониятдир ",- дея ёзиб қолдирди. Аслида, “Bellator”нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони америкалик Чендлер Aбу-Дабига захира тариқасида йўл олаётган эди. Агар, “UFC 254” турнирининг асосий иштирокчиларидан бири Ҳабиб Нурмагомедов ёки Жастин Гэтжи жангда иштирок эта олмай қолса, Чендлер октагонга кўтарилади.

Махачев, шунингдек, UFC енгил вазн тоифасида тўртинчи ўринни эгаллаб турган бразилиялик Чарльз Оливейра ва австралиялик Ден Хукер билан ҳам жанг қилиш истагини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)