Исломбек Исмоилов "Нефтчи" билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

"Нефтчи" тизимида янги тайинлов амалга оширилди. Ҳозирга кунда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритиб келаётган Исломбек Исмоилов "Нефтчи" ПФК билан шартнома имзолади.

Tecno

Исломбек Исмоилов 1992 йилда Марғилон шаҳрида таваллуд топган. "Пахтакор" жамоаси футбол мактабида таълим олган. Мураббийлик фаолиятини 2015 йилда "Ёзёвон" клубидан бошлаган. 2018 йилдан бошлаб Олтиариқнинг "Ифтихор" ва Марғилоннинг "Фаровон" БФК, 2019-21 йилларда Суперлигада Яйпаннинг "Турон" жамоасида ишлади. 2022 йилдан бошлаб асосий фаолиятини Ўзбекистонда ёшлар футболини ривожлантиришга қаратди ва 2025 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё кубоги мусобақасида чемпионликни қўлга киритди. 

Маълумот ўрнида, Исломбек Исмоилов "Нефтчи"(У-21) жамоасидаги фаолиятини биринчи давра ўйинлари якунида бошлашга киришади.

"Нефтчи" матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Депутат Уктамович
26/06/2025 21:47
Яхши бу йигитлар Узбек футбол келажаги , ёшларга ишониш керак куркмасдан. Омадини берсин.