Исмоил Гонсалвешнинг голи "Истиқлол"га ғалаба келтирди
"Пахтакор"даги ўйинлари орқали ўзбекистонлик футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Исмоил Гонсалвеш тўп тепадиган "Истиқлол" клуби бу тур сафарда "Фулад" билан куч синашди.
Мазкур беллашувда теҳронликлар 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Эътиборлиси "Истиқлол"нинг сўнгги голига захирадан майдонга тушган Гонсалвеш муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Гонсалвешнинг жамоаси ҳисобидаги очколар сони 37 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Эрон Про-лигаси. 20-тур
"Фулад" - "Истиқлол" 1:3
Голлар: Бейт Саид (38) - Годвин Манша (15), Аянда Патоси (40), Исмоил Гонсалвеш (90+5).
Фикрлар