Исмоил ПСЖга боради

"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Исмоил Беннасер фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Le10sport нашри тарқатган хабарга кўра, 22 ёшли жазоирлик футболчига ПСЖдан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Уни шахсан парижликлар спорт директори Леонардо таркибда кўришни хоҳламоқда.

Таъкидлаш керакки, Леонардо “Милан”да ишлаб юрган пайтларида Беннасернинг жамоага келишида бевосита иштирок этган. “Россонерилар” эса унинг трансферини 30 млн еврога баҳолашмоқда.

Исмоил Беннасер жорий мавсум “Милан” сафида 23 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!