Испан футболида катта можаро: "Реал" собиқ футболчиси ҳибсга олинди

Мазкур ўйин олдидан "Уэска" Ла Лига масаласини ҳал этиб бўлган эди. "Химнастик" эса лигада жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган эди. Жамоалар орасида турнир жадвалидаги тафовут 29 очкони ташкил этган бўлсада, Украина ва Осиёда букмекерлар "Химнастик"нинг ғалабасига катта коэфициент таклиф этишган ва бу ҳуқуқ-тартибот органларининг эътиборига тушган.

Полиция шунингдек бошқа яна бир учрашув борасида ҳам шубҳаланмоқда. Айни вақтга қадар ушбу иш юзасидан бир қанча инсонлар ҳибсга олинган. Улар орасида "Реал" собиқ футболчиси Рауль Браво ҳам бор. Шунингдек "Вальядолид" ярим ҳимоячиси Борха Фернандес, "Депортиво" ҳимоячиси Иньиго Лопес ва яна бир қанча собиқ футболчилар ҳам қамоққа олинган. Бундан ташқари "Уэска" президенти ва клуб шифокорлар штаби ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!