Испан клуби жамоаси жаҳон чемпионати иштирокчисини трансфер қилди
Испаниянинг «Вильярреал» клуби Канада терма жамоаси яримҳимоячиси Натан Салиба билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 22 ёшли футболчи янги жамоаси шарафини 2031 йилгача ҳимоя қилади.
ОАВ маълумотларига кўра, трансфер қиймати 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Салиба бундан аввал Бельгиянинг «Андерлехт» жамоасида тўп сурган.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион еврога тенг. У «Андерлехт» сафида бир мавсум ўйнади. Салиба 2025 йил ёзида Канада клуби «Монреаль»дан Бельгия чемпионатига йўл олган эди.
Ушбу қисқа вақт ичида яримҳимоячи майдонга 50 марта тушиб, бешта гол урди ва икки бор ҳамжамоадошларига голли пас йўллади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида ҳам Салиба ўзини кўрсата олди: у уч учрашувда майдонга тушиб, бир гол муаллифига айланди ва икки марта ҳамжамоадошларига гол уриш имконини яратиб берди.

Фикрлар