Испания - Франция: Матнли трансляциия

Бироздан сўнг Испания - Франция терма жамоалари ўртасида Миллатлар лигаси финал ўйини бошланади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. 



  • 90+4'

    Ўйин якунига етди. Франция Миллатлар лигаси ғолибига айланди. 

  • 90+3'

    Испанияда ўйин якунига яқин ажойиб имконият вужудга келди. Льорисдан супер сейв. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 88'

    Льорис Ойарсабальнинг кучли зарбасини қайтариб юборди. 

  • 86'

    Гризманнинг кучли зарбасига аниқлик етишмади. 

  • 84'

    Ферран Торрес ўрнига Мерино, Родри ўрнига Форналс майдонга тушди. 

  • 80'

    ГОООООООООЛ! Килиан Мбаппе Францияни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

  • 76'

    Испания бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 74'

    Гави ўрнига Коке майдонга тушди. 

  • 73'

    Родрининг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 72'

    Бензема яна Мбаппени тўп билан таъминлади, бироқ Килианнинг зарбасидан сўнг дарвозабон осонлик билан тўпни эгаллаб олди. 

  • 70'

    Бензема Мбаппени ажойиб пас билан таъминлади, бироқ Килиан вазиятни бой берди. 

  • 67'

    Мбаппе ажойиб имкониятни кўкка совурди. У дарвозабон чиқиб кетшанини кўрди ва зарба йўллади, аммо ноаниқ. 

  • 65'

    ГОООООООООЛ! Ўйинда ҳисоб тенглашди. Бензема фантастик зарбаси билан тўпни Испания дарвозасига жойлаб қўйди. 

  • 64'

    ГОООООООЛ! Ўйинда ҳисоб очилди! Ойарсабаль Упамеканодан ўтиб кетиб, дарвозабоннинг олис бурчагига тўпни жойлаб қўйди. 

  • 64'

    УХХХХХ! Францияда жуда яхши имконият вужудга келди, Теонинг зарбаси дарвоза устунига тегди. 

  • 60'

    Сарабия ўрнига Пино майдонга тушди. 

  • 59'

    Испанлар ўта майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 

  • 56'

    Гави яхши вазиятга эга бўлди, бироқ Тчуамени ундан тўпни олиб қўйди. 

  • 55'

    Кунде Бускетсга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 54'

    Паварнинг узатмасидан сўнг Мбаппе яхши вазиятга чиқиб бораётган эди, бироқ сўнгги паллада ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

  • 52'

    Франция ҳимояда хатога йўл қўйди, бироқ испанлар бу имкониятни кўкка совурди. 

  • 52'

    Кунде Сарабияга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 49'

    Франция ҳимояда қалтис ўйнади ва Погбага нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

  • 46'

    Погба сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 45'

    Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди. 

  • 45+2'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. 

  • 45+2'

    Теога нисбатан Аспиликуэта ўйин қоидасини бузди. 

  • 45+1'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43'

    Варан жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Унинг ўрнида Упамекано ўйинни давом эттиради. 

  • 39'

    Испания бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 38'

    Тео Эрнандес Ферран билан елкама-елка курашда ютиб чиқди. 

  • 36'

    Алонсонинг олисдан йўллаган зарбаси кучсиз ва ноаниқ чиқди. 

  • 34'

    Торресга нисбатан Тчуамени ўйин қоидасини бузди. Яқин масофадан Испания жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 31'

    Ляпорт Мбаппени тўхтатиб қола олди. 

  • 28'

    Сарабиянинг пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. 

  • 26'

    Испания бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 25'

    Варан Ойарсабальга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 24'

    Тўп назорати испанлар фойдасига 66га 44.

  • 21'

    Тчуамени жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 20'

    Родри майдон марказида жиддий тарзда ўйин қоидасини бузди. 

  • 19'

    Гави Кимпенбега нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 17'

    Гави ўзи учун яхши вазият яратган эди, аммо унинг зарба беришига ҳимоячилар тўсқинлик қилди. 

  • 15'

    Франция кучли прессинг қилмоқда. Испания тўп билан эркин ҳаракат қила олмаяпти. 

  • 13'

    Унаи Симон тўп узатишда хатога йўл қўйди. 

  • 11'

    Родрининг пасидан сўнг Сарабияда яхши имконият вужудга келди, бироқ зарба бироз кучсиз чиқди. 

  • 10'

    Ферран Торрес йиқилиб тушди, бироқ унга нисбатан ўйин қоидаси бузилмади. 

  • 7'

    Франция устунликни ўз қўлига олди. 

  • 6'

    Бензема бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва дарвозабонни алдаб ўтди, бироқ у вазиятни қўлдан чиқарди. 

  • 5'

    "Қизил фурия" майдон бўйлаб пас ўйнамоқда.

  • 4'

    Испанлар тўп назоратини ўз қўлига олди. 

  • 2'

    Майдон марказида Гави рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    Миллатлар лигаси финалидан ўрин олган Испания - Франция бахси бошланишига саноқли дақиқалар қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляциянии сайтимиз орқали томоша қилишиниз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!