Испания - Германия: Матнли трансляция

УЕФА Миллатлар Лигаси А дивизиони 6-туридан ўрин олган Испания - Германия беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларидан ўз вақтида бохабар бўлиб туриш учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Ўйин ўз якунига етди. Ушбу учрашувни Абдулвосид Валихонов матнли трансляцияда эътиборингизга ҳавола этди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 89'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Оярсабаль ҳам ўз голини уриб кетмоқда. Германия ҳимояси бугун ҳеч нарса қила олмаяпти. 

  • 86'

    Коке бурчак зарбасини у қадар муваффақиятли амалга ошира олмади. 

  • 85'

    Моренонинг зарбаси Жонатана Тага тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 84'

    Ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетиш навбати Марко Асенсиода.

  • 81'

    Нойхаус офсайдда қолиб кетди. 

  • 80'

    Германия тўпни назорат қилмоқда. 

  • 77'

    Гнабрининг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

  • 76'

    Вернер ўз ўрнини Хендриксга бўшатиб берди. 

  • 73'

    Ўйин қаҳрамонлари Мората, Торрес, Ольмо захирага олинди. Оярсабаль, Асенсио ва Морено улар ўрнида ҳаракат қилади. 

  • 72'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ферран Торресдан хет-трик. Нойер зарба олдида ожиз қолди.

  • 69'

    Испания бурчак зарбасидан хавф юзага келтира олмади. 

  • 67'

    Жонатан Та сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 64'

    Ольмонинг рейди ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 62'

    Ферран Торреснинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 61'

    Сане ўрнига Вальдшмидт, Горецка ўрнига эса Нойхаус майдонга тушди. 

  • 59'

    Гинтер майдонга қайтди. 

  • 57'

    Гинтер тиббий ёрдам олмоқда. 

  • 55'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Гайянинг 100 фоизлик узатмасини Торрес дарвозага жойлаб қўйди, холос. 

  • 53'

    Гнабри тўпни йўқотди. Унга етиб келган тўпни ҳимоячилар тепиб юборди. 

  • 50'

    Гайя анча хавфли ўйнади. Ҳакам жим.

  • 48'

    Ольмонинг зарбасини Нойер қайтаришга эришди. 

  • 46'

    Зюле ўрнига Та майдонга тушди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 43.'

    Рамос ўрнига Гарсия майдонга тушмоқда. 

  • 42'

    Рамос жароҳат олди. У ўйинни давом эттира олмайди. 

  • 41'

    Гинтер қўполлик ишлатди. 

  • 38'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Руизнинг бурчакдан узатган тўпини Родри боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 37'

    Кох сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 35'

    Германия фаоллашиб қолди.

  • 33'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Моратанинг бош билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Ферран Торреснинг кучли зарбаси дарвоза тўридан жой олди. 

  • 31'

    Кокенинг бурчак зарбаси ўхшамади.

  • 30'

    Ферран Торреснинг зарбасини Нойер ушлаб олди. 

     

  • 27'

    Кроос бурчак зарбасини қисқа пас билан ўйнаб кетди.

  • 25'

    Моратанинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 23'

    Ферран Торреснинг голи офсайд туфайли бекор қилинди. 

  • 20'

    Испанлар тўпни назорат қилмоқда. 

  • 17'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Фабиан Руизнинг бурчакдан узатган тўпини Мората дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 14'

    Гнабрининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришга эришди. 

  • 12'

    Фабиан Руиз Каналесни алмаштирди.

  • 10'

    Серхио Каналес жароҳат олиб, майдонни тарк этмоқда. 

  • 9'

    Германия ҳужуми офсайд сабаб тўхтатилди. 

  • 7'

    Серхио Рамоснинг жаримадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди. 

  • 5'

    Ҳакам жарима майдони чизиғи устида Германия дарвозасига жарима белгилади. Испанлар пенальти сўрамоқда. 

  • 4'

    Германия қарши ҳужумларга имконият кутмоқда. 

  • 2'

    Испанлар тўпни назорат қилиб бошлади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Германия таркиби эса қуйидагича:

  • 0'

    Испания терма жамоаси таркиби:

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Миллатлар Лигаси баҳсларининг 6-тур баҳслари старт олмоқда. Испания - Германия беллашувини Абдулвосид Валихонов матнли трансляция орқали эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!