Испания чемпионатида энг узоқ
Ads

Испания чемпионатига оид маълумотларни тақдим этишда давом этамиз. Бу сафар Ла лигада узоқ вақт мобайнидаа ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган 5 нафар дарвозабон ҳақида тўхталиб ўтамиз.

5. Луис Арконадо - 753 дақиқа
"Реал Сосьедад" дарвозабони Арконадо 1979/1980 йилги мавсумда 753 дақиқа давомида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган. Луис Сан-Себастянликлар таркибида 15 мавсум давомида ҳаракат қилиб, икки марта чемпионликни қўлга киритган. Дарвоқеа, ўша "қуруқ" cерияли мавсумда унинг жамоаси олтин медалга эга чиққан.

4. Клаудио Браво - 776 дақиқа
2013/14 йилги мавсумда "Реал Сосьедад" таркибида сўнги ўйинида ва 2014/2015 йилги мавсумда "Барселона" либосида дастлабки 8 ўйинда, умумий ҳисобда 776 дақиқа гол ўтказмаган Браво ўша мавсум Каталонияликлар билан мамлакат чемпиони бўлган.

3. Эдгардо Мадинабейтия - 793 дақиқа
Фамилияси жуда узун бўлган аргентиналик дарвозабон 1965/66 йилги мавсумда "Атлетико"нинг чемпион бўлишида улкан ҳисса қўшди. У 793 дақиқа дарвозасидан бирорта ҳам тўп олиб чиқмаган эди. Эдгардо Ла лигада 160 та учрашувда иштирок этган.

2. Мигел Рейна - 824 дақиқа
1972/73 йилги мавсумда "Барселона" посбони Рейна дарвозасига рақиблар 800 дақиқадан ортиқ вақт мобайнида йўл топа олишмаган. Энг қизиғи ўша йили Каталонияликлар чемпион бўла олишмаган. Мигел орадан 4 йил ўтиб, чемпионлик орзусига эришди. Бироқ у бу натижани Мадриднинг "Атлетико" клубида қайд этган эди.

1. Абел Резино - 1275 дақиқа
1990/91 йилги мавсумда "Атлетико" дарвозабони Резино 1275 дақиқа ўз дарвозаисга "қулф" солди. Бу 13 ўйиндан ҳам кўп дегани эди. Афсуски Абелнинг қаҳрамонлиги ҳам жамоага олтин медалларни қўлга киритиш учун камлик қилди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

Блогдаги бошқа мақолалар

"Водий дербилари" чемпиони қайси жамоа?

Испания чемпионатида энг узоқ "қуруқ" ўйин ўтказган 5 дарвозабон

Олий лигада энг кўп гол урган легионерлар ТОП-12

Александр Гейнрихдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

"Милан"дан "Интер"га ўтган 8 футболчи

Испания чемпионатида энг кўп "хет-трик"ка эришган 5 футболчи

 Игор Сергеевдан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Роналдунинг ЧЛдаги голсиз cериялари

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (2-қисм)

"Манчестер Юнайтед"дан "Арсенал"га ўтган 6 футболчи

Ғофуров ва Турсуновда гол ёхуд легионерларимиз учун омадли ҳафта

"Милан дербиси"даги энг яхши 5 тўпурар

Мадрид дербисининг 5 тўпурари

Мадрид дербисининг 5 "гвардиячиси"

"Локомотив" - "Металлург" учрашувига оид 20 факт

"Арсенал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган 7 футболчи

"Шўртан" - "Қўқон-1912" учрашувига оид 10 факт

Златан Ибрагимовичнинг рекордлари (1-қисм)

"Олмалиқ" - "Пахтакор" учрашувига оид 10 факт

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (1-ҚИСМ)

"НЕФТЧИ" - "ҚИЗИЛҚУМ" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

РУНИ ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ЖАМОА

"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАШЪАЛ" - "БУХОРО" УЧРАШУВИГА ОИД 10 ФАКТ

"МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД" - "АРСЕНАЛ" ТЎҚНАШУВИДА ЭНГ КЎП ГОЛ УРГАН 7 ФУТБОЛЧИ

ЛА ЛИГА ТАРИХИДА ГОЛ УРИШ БЎЙИЧА РЕКОРДЛАР (2-ҚИСМ)​​​​​​​