Испания кубоги. "Барселона" - "Реал": Матнли трансляция!
Испания кубоги ярим финал жавоб учрашувидан ўрин олган "Барселона" - "Реал" ўйинидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг.
- 90+4'
Учрашув якунланди. "Реал" финалда
- 90'
Мунуера баҳсга 3 дақиқа қўшиб берди
- 89'
Бенземанинг ўрнига Начо ўйинга қўшилди
- 88'
Милитиао Фатига қўполлиги қилгани учун сариқ карточка олди
- 87'
Анчелотти Модрични майдондан олиб ташлади. Унинг ўрнига Чуамени басҳга қўшилди
- 86'
Алаба ва Бальде ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди
- 86'
Ортиқча эмоцияларга берилиб кетган Винисиус ўрнига Дани Себальос туширилди
- 84'
Рональд Араухо ҳам учрашувни сариқ карточкасиз тарк этмайдиган бўлди
- 81'
ГОООЛ. Бенземадан хет-трик
- 78'
Асенсиодан кучли зарба, Тер Штегендан сейв
- 77'
Асенсионинг кросидан сўнг Бензема хавфли зарба берди
- 76'
Ферран Торрес огоҳлантирилди
- 71'
Карваҳал майдон марказида Бальденинг рейдини қоида бузиб тўхтатди. Рефере унга ҳам сариқ карточка кўрсатди
- 69'
"Барселона" қанотларни алмаштириб кетма-кет ҳужум уюштирмоқда
- 67'
Бироз аввал майдонга тушган Эрик Гарсия ҳакам томонидан огоҳлантирилди
- 66'
ЎЗГАРИШ. Маркос Алонсо ва Рафинья ўнига учрашувни Ферран Торрес ва Эрик Гарсия давом эттиради
- 60'
Ўзгариш. Франк Кесси ўрнига Ансу Фати майдонга тушди
- 58'
ГОООООООООЛ. Бензема пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклаштирди
- 57'
ПЕНАЛЬТИ. Кессие Винисиусга нисбатан қоидани бузди. Мунуера 11 метрли нуқтани кўрсатди
- 56'
Араухооооооооооо. Валверди ва Милитао бор жойда зарба беришни уддалади
- 53'
Рафиньянинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужумидан бурчак зарбаси амалга оширилди. Араухо бу вазиятдан фойдаланиб зарба берди, бироқ ноаниқ
- 51'
Бальдедан хавфли зарба, Куртуа ўз ўрнида
- 50'
ГООООООООООЛ. Милитао бошлаб берди, Модрич икки футболчини алдаб ўтиб, Бенземани тўп билан таъминлади. Карим аниқ зарба бериб, ҳисобни йириклаштирди
- 46'
"Реал" иккинчи таймни ҳужум билан бошлади. Рақиб ҳимоячилари ўз ўрнида
- 45'
Иккинчи таймга старт берилди.
- +'
Биринчи тайм статистикаси:
Тўпга эгалик қилиш: 51:49;Аниқ зарбалар: 4:3;
Бурчак зарбалар: 2:0;
Сейвлар: 1:2;
Офсайдлар: 0:1;
Сариқ карточкалар: 1:2Аниқ паслпар: 281:196
- 45+4'
Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча "Реал" Мадрид Бенземанинг голи евазига ғалаба қозонмоқда.
- 45'
Учрашувга 3 дақиқа қшиб берилди
- 45+1'
Гоооооол .Карим Бензема "Реал" қарши ҳужумда "Барса"ни жазолади.
- 44'
"Барселона" жарима майдончаси ичида Винисиус йиқитилди, ҳакам пенальти бермади
- 41'
"Реал"нинг бир неча дақиқа тўпга эгалик қилиши "Барса" мухлисларига ёқмади ва хуштакбозлик бошланди
- 37'
Ҳозирча дарвоза томон аниқ юлланган зарбалар сони 1:1
- 36'
"Барселона"нинг чап қанотдан қилган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди
- 33'
Крооснинг Бенземага берган аниқ узатмасидан сўнг Карим зарба юллади ва бу Тер Штегенга ортиқча муаммо бўлмади
- 30'
Винисиуснинг чап қанотдан уюштиаётган РЕЙДини Араухо қўполлик билан тўхтатиб қолди
- 29'
Тони Кроссга нисбатан рақиб Бальде қўполлик ишлатди
- 27'
Вини ва Гави жанжаллашиб кетишди ва иккаласи ҳам рефере томонидан сариқ карточка билан жазоланди
- 24'
Винисиусдан оёғининг ташқи қисми билан ажойиб пас, Тер Штеген ўз ўрнида
- 23'
Мезболнар бурчак тўпини амалга оширади
- 21'
Учрашув кескин тарзда майдон марказида кечмоқда
- 16 '
"Барселона" жамоаси бош мураббийи Хави ҳакам томонидан сариқ карточка билан "сийланди"
- 14'
Рафиньянинг юллаган зарбасини "Реал" посбони Куртуа қайтарди
- 10'
Модричга нисбатан ишлатилган фол учун Серхио Роберто ҳакам Мунуера томонидан огоҳлантирилди
- 9'
Робертодан хавфли зарба, ҳимоячи тўп йўлига қалқон бўлди
- 1'
Учрашув старт олди
Фикрлар