Испания кубоги. "Барселона" минимал ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди
Испания кубоги 1/16 босқичидан ўрин олган "Барбасто" - "Барселона" учрашувида каталонияликлар 2:3 ҳисобида зафар қучди.
Дастлаб, Фермин 18-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 51-дақиқада Рафинья орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан сўнг Гарридо жавоб қайтаришга муваффақ бўлди. 88-дақиқада Левандовски пенальтинин аниқ амалга оширди, орадан кўп ўтмай Прат фарқни қисқартириб қўйди.
Шу тариқа, "Барселона" Испания кубоги 1/8 босқичига йўл олди.
Фикрлар