Испания кубоги. "Эл-класико"да "Барселона"нинг қўли баланд келди

Испания кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Реал" - "Барселона" баҳси бўлиб ўтди. Ўйин каталонияликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

26-дақиқада Милитао ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва бу гол жамоасининг мағлубиятига етарли бўлди.

Шу тариқа, "Барселона" жавоб учрашуви олдидан кичик устинликка эга бўлиб олди. Кейинги ўйин 6 апрель куни бўлиб ўтади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!