Испания кубоги. "Севилья" - "Барселона": Учрашувда ҳисоб очилди! (Матнли трансляция)
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Испания кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Севилья" - "Барселона" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+3'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2'
"Барса" футболчилари яна бир бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Сўнгги дақиқаларни каталонияликлар фаол ўтказмоқда.
- 85'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Севилья" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!
Ракитичнинг аниқ зарбаси олдида Тер Штеген ожиз қолди.
- 84'
Рақибга нисбатан қўполлик ишлатган Алеиш Видаль сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 83'
Каталонияликлар қисқа узатмалар билан рақиб ҳимоясидаги бўшлиқни қидирмоқда.
- 80'
Хуан Жордан ўз ўрнини Неманья Гуделга бўшатиб берди.
- 77'
Куман шогирдлари бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
- 74'
Мессининг бу сафарги уринишини ҳам ҳимоячилар дарвозагача ўтказмади.
- 72'
Ҳисоб тенглашиши мумкин эди: Мессининг зарбасидан кейин тўп чар устунга тегди.
- 70'
Лопетеги ўйинга ўзгартириш киритмоқда: Эн-Несири, Эскудеро ва Гомес ўрнига Люк де Йонг, Эль-Хаддади ҳамда Рекик ўйинни давом эттиради.
- 69'
Жарима тўпидан Месси узатма амалга оширди. Бу сафар ҳам каталонияликлар вазиятдан хавф чиқара олмади.
- 66'
Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун бу сафар Серхио Эскудеро огоҳлантирилди.
- 64'
Жордан ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.
- 61'
Лопетеги шогирдлари бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
- 60'
Дембеленинг узатмасига шериклари ета олмади. Меҳмонлар эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 57'
Қанотдан жарима майдонига оширилган яна бир узатмани меҳмонлар дарвозабони узоқлаштирди.
- 55'
Лионель Месси хафл зарба йўллади. Аммо дарвозабон чап бурчакка учиб келаётган тўпни қайтариб юборди.
- 53'
Юссеф Эн-Несири соло юриш амалга оширди. Бироқ рақиб ҳимоячилари уни тўхташга мажбур қилди.
- 51'
Биринчи таймдаги сценарий такрорланмоқда: "Севилья" футболчилари жарима майдонига узатилган барча тўпларни зарарсизлантиряпти.
- 49'
Мессининг уриниши ҳимоячилар томонидан блокланди.
- 48'
Андалусияликлар тўпни яхши назорат қилмоқда. "Барса" тўпни олиб қўйишга қийналяпти.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+1'
Танаффус!
- 45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Тайм сўнгини Лопетеги шогирдлари тўп назорати билан ўтказмоқда.
- 40'
Ҳар икки жамоа вакиллари жарима майдони ичида нима қилишини билмай қоляпти. Аксарият узатмалар рақиб футболчилари томонидан қайтарилмоқда.
- 37'
Кунденинг узатмаси Видаль учун кучлилик қилди. Дарвозабон эркин зарба билан тўпни ўйинга киритиб беради.
- 35'
Алехандро Гомеснинг узатмасини шериклари қабул қила олмади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.
- 34'
"Кўк-анорранглилар"нинг рақиб жарима майдони томон узатаётган барча тўплари муваффақиятсиз якунланмоқда.
- 31'
Серхио Эскудеро рақибига нисбатан бироз қалтис ҳаракат қилди. Ҳакам оғзаки огоҳлантириш билан чекланди.
- 28'
Дембеленинг бу сафарги уриниши ҳам ҳимоячилардан ўтмади. Андалусияликлар бугун яхши ҳимояланмоқда.
- 27'
Гол ўтказиб юборган каталонияликлар олдинга ўтишни бошлади.
- 25'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Севилья" сокинликка нуқта қўйди!
Индивидуал техника намойиш этган Жюль Кунде аниқ зарбаси билан рақиб дарвозабонини ожиз қолдирди.
- 24'
Қанотдан жарима майдони томон узатилган тўпни мезбонлар посбони эгаллаб олди.
- 22'
Дембеленинг узатмасидан кейин ўз омадини синаб кўрган Месси мўлжалда адашди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 19'
Жамоадошидан аниқ узатма қабул қилиб олган Жюль Кунде дарвозани нишонга олди. Бироқ ноаниқ.
- 17'
Ўз қанотида фаоллик намойиш этган Альба жарима майдонидаги шерикларини тўп билан таъминламоқчи бўлди. Аммо ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 14'
Серхио Эскудеро ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 13'
Ракитичнинг зарба дарвозагача етиб бормади. Ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйишни уддалади.
- 11'
Жарима майдони ичида тўпни қабул қилган Месси пастки ўнг бурчакка зарба берди. Дарвозабон яхши ҳаракат қилиб, тўпни қайтарди.
- 10'
Бу сафар Педри де Йонг томон бироз кучли пас оширди. Ҳозирча, футболчилар майдонда бир-бирини тўлиқ тушуниб ҳаракат қила олганича йўқ.
- 7'
Жамоадоши оширган тўпга Фернандо ета олмади. "Севилья"нинг яна бир уриниши бесамар якунланди.
- 5'
"Севилья" футболчилари дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.
- 3'
Хуниор Фирпо жарима майдонига узатма амалга оширди. Бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этди.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.
Фикрлар