Испания кубогида иккинчи финалчи номи маълум бўлди (видео)

Испания кубогининг ярим финалидан ўрин олган “Гранада” ҳамда “Атлетик” жамоалари баҳси бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган ўйин 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди. Бироқ, дастлабки ўйинда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонгани учун бильбаоликлар финалга йўл олишди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, уларни ҳал қилувчи беллашувда “Реал Сосьедад” кутмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)