Испания Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи учун номзодлар маълум қилинди
Испания чемпионати Ла Лига томонидан мавсумнинг энг яхши мураббийи соврини учун даъвогарлар эълон қилинди. Ушбу мукофотга "Барселона" устози Ханс-Дитер Флик, "Вильярреал" бош мураббийи Марселино ҳамда "Хетафе" мураббийи Хосе Бордалас номзод бўлиб киритилган.
Флик раҳбарлигида "Барселона" Испания чемпиони бўлди ва қатор кетма-кет иккинчи мавсумда ҳам мамлакатнинг энг кучли жамоаси мақомини сақлаб қолди.
Марселино қўл остида "Вильярреал" жамоаси чемпионатни учинчи ўринда якунлади.
Хосе Бордалас бошқарувида "Хетафе" эса еттинчи ўринни эгаллаб, Европа Конференциялар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Мавсум якунларига кўра, Чемпионлар лигасига "Барселона", "Реал", "Вильярреал", "Атлетико" ва "Бетис" жамоалари йўл олди.

Фикрлар