Испания Суперкубоги. "Барселона" аёллар жамоаси "эл класико"да "Реал"ни мағлубиятга учратиб, финалга чиқди
"Барселона" аёллар жамоаси "эл класико"да ғалаба қозонди.
Каталония кулби Испания Суперкубоги ярим финалида қўшимча бўлимлардан кейин 3:1 ҳисобида "Реал"ни мағлубиятга учратди. Ўйиннинг 59-дақиқасида "Барселона" футболчиси Ирен Паредес иккинчи сариқ карточкани олиб, майдондан четлатилди.
Асосий бўлимларда ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. 24-дақиқада Клаудия Пина ҳисобни очди. 54-дақиқада эса "қироллик клуби" ҳисобни тенглаштирди. Гол муаллифи Кэролайн Вейр.
Қўшимча таймларда Мариона Кальдентей ва Сальма Параллуэло ўз номини таблога ёздириб қўйди. Суперкубок финалида "Барса" "Реал Сосьедад" жамоасига қарши майдонга тушади.
Фикрлар